Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бало-қазога атаб уйда ҳайвон боқиш

18:48 / 13.07.2016 | nurillo | 2845

Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда ҳар хил кeладиган бало-қазоларга атаб уйда бирон ҳайвон боқилади. Яъни кeладиган бало-қазолар уй эгасига, моли-давлати, оила азоларига урмай, шу ҳайвонга урсин дeган мақсадда. Шу ишлар тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу нарсани шумланиш дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шумланишдан қайтарганлар. Баъзи таксичиларда ҳам кунлик тушумидан озроғини “бу пуллар қора кунимга яраб қолар” деган ният билан ажратиб қўяр экан. Ўшандай кишиларни кўрсак, қилган ниятларига яраша бошлари “қора кунлар”дан чиқмай юради. Ҳайвонни ҳам бало-қазолар учун эмас, яхши ниятларда боқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat