Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёр теккисми?

17:16 / 15.10.2022 | Azizbek | 1669

Ассалому алайкум! Куни кеча инстаграмда биз яшаб турган ер теккис деган хабар таркалди агар бу хабарга Қурон каримдан далил келтирмаганда ёзмас эдим далили шундай экан: Улар назар солмасларми; туюанинг қандай яратилганига? 88:17 Ва осмонни кандай кутарганига 88:18 Ва тогларнинг кандай урнатилганига 88:19 Ва ёрни кандай теккислаб куйилганига? 88:20 Шу далиларга мувофик ёрни теккис дейишмокда шу гап яни ёр теккис деган хабар ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ер шарсимон шаклдадир. Қуръони каримда ерни текислаб қўйилгани борасидаги хабар унинг шарсимон шаклда эмаслигини англатмайди. Қуръони каримни хато тушуниб олиб, илмсиз фатво беришдан қўрқишсин.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ.

 

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat