Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғам ташвишлардан халос бўлиш дуоси

16:00 / 18.05.2023 | Temur | 679

Ассалому алайкум! Кўп вақтдан барин хал болмоётган мушкиларим муаммоларим бор ишларим юрушмаяпди қарзларим кўпайиб кетди хар хил ғийбат тухматлар кўпайиб кетди кўп эшиклар бакланди ишонган суянганларим кўписи тарк этди нима қилишни билмаяпман кўп истихфор айтябман Юнус алайхиссаломни балиқ қорнида қилган дуосини ҳам айтяпман яна қандай дуо амаллар қилганим яхши?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғам-ташвишларни аритувчи энг асосий амал бу Аллоҳ ва Расулига итоат қилишдир. Том маънода яратган зотга қуллик қилган банданинг қалбида дунё ишлари учун ғам бўлмайди. Сиз Аллоҳ таоло буюрган 5 маҳал намозни тўла-тўкис қоим қилинг, рамазон рўзасини тутинг, барча ҳаром ишлардан тийилинг, Аллоҳга тақво қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиб амал қилинг, Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар дунёдаги барча нарсадан кўра сиз учун суюклироқ бўлсин. Мана шулар саодат калитидир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ بِهِنَّ حَلَاوَةَ الْإِيْمَانِ: مَنْ كَانَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا، وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا لِلَّهِ، وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ بَعْدَ أَنْ أَنْقَذَهُ اللهُ مِنْهُ، كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, у иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун бошқа ҳамма нарсадан севимли бўлиши, бир кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ қутқарганидан кейин куфрга қайтишни оловга ташланишни ёқтирмагандек ёқтирмаслик».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat