Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Аллоҳ Таоло сизлардан рози бўлсин. Саволим шундай: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Бас, У зот: «Агар улардан бирортасини масканларингизда кўрсангиз, Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати бизга озор бермаслигингизни сўрайман, десин. Яна қайтиб келсалар, уларни қатл қилинглар», – дедилар». Мен ҳам уйда илонни кўрган вақтимда Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати бизга озор бермаслигингизни сўрайман десам бўладими, ширк бўлиб қолмайдими? Агар яна кўринса ўлдирсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ширк бўлиб қолмайди. Бу нарса кўпроқ жинлар илонлар шаклида бўлганлиги учун айтилган. Валлоҳу аълам.