Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳ Муслим 2553

19:40 / 18.05.2023 | Azimjon | 281

Ассалому алайкум! Мухаммад ибн Али аль-Матарининг 200 коротких хадисов из "Сухих Аль-Бухари" и "Сахих Муслим" китобида 93-хадис Передают, что ан-Наввас ибн Самъан (да будет доволен им Аллах) сказал: (Как-то) я спросил По-сланника Аллаха (мир ему и благословение от Аллаха) о благочестии и греховном, и он сказал: - Благочестие есть благонравие, а греховное есть то, что шевелится 1 в твоей груди (т.е. в душе), но ты не желаешь, чтобы об этом знали люди. «Сахих Муслим» 2553 Шу хадисни шархини топа олмадик, иложи боълса, хадисни шархлаб бера оласизми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади:

عَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْبِرِّ وَالْإِثْمِ، فَقَالَ: الْبِرُّ حُسْنُ الْخُلُقِ، وَالْإِثْمُ مَا حَاكَ فِي صَدْرِكَ وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلِعَ عَلَيْهِ النَّاسُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Ан-Наввас ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам», дедилар.
Яхшилик ҳақида келтирилган таърифларнинг бирида:
«Яхшилик – фарзу вожибларни қилиш, ҳаромдан ҳазар қилиш, одамларга очиқ юз билан қараб, уларга эҳсон қилиш», дейилган.
Ёмонлик кишининг фикрига келганда кўнгли тўлмайдиган ва ўша ишни қилганини одамлар кўриб қолишини истамайдиган нарсадир.
Дарҳақиқат, разм солиб, мулоҳаза қиладиган бўлсак, ёмонликни қилаётганда ёмонларнинг ўзларининг ҳам кўнгиллари тўлмайди ва қилаётган ишини одамлардан беркитади.
Бу ҳадиси шарифда «Яхшилик ҳусни хулқлир», дейилмоқда. Албатта, бу гап ҳусни хулқнинг нақадар катта нарса эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, бу ҳадиси шарифдан яхшилик ва ёмонликнинг турлари кўплигини ҳам билиб оламиз. Энди яхшиликларни ўрганишга киришамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat