Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тароша (ёғоч атходи)

20:44 / 18.10.2021 | Jurabek | 1087

Ассалому алайкум! Том ёпишда ишлатиладиган страпилдан фақат ёндиришга ярайдиган атход чиқади. Ўша атходлар кимники? Уй эгасиникими? Ёки устоники? 2008-йилда бир усто ҳам тароша устоники деб айтган эди. У пайтда тушунчам йўқ эди. Пардозчи усто ҳам бир ривоят айтиб берди. Саҳиҳми йўқми билмадим: "Бир усто иш ҳакини олиб уйига кетаётганидан олдидан Хўжаи Ҳизир ўтиб колибди (Ҳизир алайҳиссаломнинг тирик емаслиги ҳақидаги исботни сайтингизда ўқидим) ва устодан нима олиб кетаяётганини сўраганида усто "тароша" деб жавоб берибди. Шундан бери устони топгани тароша екан" деган эди. Бугун ҳам бир усто тарошалар устоники деб қолди. Ман келишувга боғлиқ десам, келишувда бўлса-бўлмаса шариатда шундай деди. Шариатда билимим йўқлиги учун савол йўллаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёғоч кимнинг молига олинган? Одатда уй эгаси олиб беради шунинг учун тарошаси ҳам ўзи ҳам уй эгасининг мулки унда устанинг ҳаққи йўқ. Иш ҳаққига тароша олишга келишган бўлса бу бошқа масала. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat