Ассалому алайкум! Мен интернет магазин очмоқчиман. Хитойдан кийим кечак обкелтириб сотмокчиман. Лекин ўзим хали сотиб олмаган нарсамга фойдамни қўшиш нотўғрилигини сизларни каналилардан ўқиб билдим. Шунга мен мижозларимга кийимни нархига фойдамни қўшиб лекин предоплата килдирме ўзим пулини тўлаб кейин Тошкенга келгандан кейин мижозимдан кийимни пулини ва каргони(хитойдан Ўзбекистонга олиб келиш) пулини сўрасам бўладими? Агар бу йўл нотўғри бўлса нима қилсам жоиз бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бунда сиз харидорнинг вакили бўлиб, буюртма қилинган кийимни келтириб берганингиз учун ҳақ олаётган бўласиз. Харидорга товарнинг асл нархи ва хизмат ҳақингизни аниқ қилиб айтасиз. Валлоҳу аълам!