Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Компанияда сотувчилар ўртасида интизом

20:09 / 18.11.2022 | Abdulbosit | 530

Ассалому алайкум! Мен автомобил савдосида ишлайман компанияда жуда кўп сотувчилар бор ва бу сотувчилар учун ҳар бир автомобилга сотилган пулидан қўшимча пул берилади. Саволим эса бирон мижоз келганда биринчи сотувчи гаплашиб нархига келишув қилиб берса ва мижоз бошқа куни келиб ҳудди шу маҳсулотни мен палончи сотувчи билан шу нархга ‘келишганман деса иккинчи(бошқа) сотувчи буни билатуриб биринчи гаплашган сотувчи йўқ эканлигидаан фойдаланиб сотиб юборса шу сотувдан олган пули ҳалолми? Умумий компания қоидаси биринчи гаплашган инсон рўйхатига қўшган бўлса шу бўйича олади! Ёки қандай ечим бўлиши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганингизга кўра сотувчилар автомобил сота олсаларгина пулга ҳақли бўлар эканлар. Саволдаги “биринчи сотувчи” машинани сота олмагани учун пул олишга ҳақли бўлмайди. Аксинча уни сота олган “иккинчи сотувчи” маошга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat