Ассалому алайкум! Мен ўзимни Гилам Ювиш Фабрикам бор. мен мижозларни рагбатлантириш учун конкурс уюштирмоқчиман. Конкурсни қуйидагича уюштирмоқчиман Агар мижоз 50 квадрат метр гиламини ювдирса унга маҳсус рақамли карточка бераман. Маҳсус рақамли карточкалар сони чекланган масалан 100 та. Кегин мен ҳаққоний қилиб конкурс голибини интернет орқали аниқлайман ютуққа 1 млн сўм қўйсам бўладими ёки биронта буюм? Улардан конкурсга қатнашиш учун деб хуч қандай ошиқча пул олинмайди. Одатдагидек нархда гиламлари ювилади. Маълумот учун. Одамлар мен конкурс қилмасам ҳам 50 квадрат метр гиламларини ювдиришади. Бу конкурс мижозларни биз билан кўпроқ қолиши ва реклама мақсадида қилинади. Гилам ювиш фабрикамда хар куни 200 квадрат метр ёки ундан кўпроқ гиламлар ювилади.
– Ва алайкум ассалом! Айни шу суратда бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!