Ассалому алайкум! Мен 10-синф ўқувчисиман. Бизнинг мактабда хорижий мамлакатлардан келган устозлар дарс беришади. Уларнинг баъзиларигина мусулмон бўлиб, аксарияти эса Европа ва Осиёнинг мусулмон бўлмаган давлатларидан дарс бериш учун келишган. Бизнинг ўқувчиларнинг ана шу каби бошқа дин вакиллари қўлида таҳсил олиши тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ислом ақидасига зид тушунчаларни ошкора ёки яширинча сингдиришга ҳаракат қилмаётган бўлсалар улардан динга тааллуқли бўлмаган илмларни олишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Балки улардаги илмга мусулмонларда эҳтиёж бор бўлса бор имкониятни ишга солиб ўша илмни улардан пухта ўрганиб олиш керак. Валлоҳу аълам!