Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

01:10 / 19.05.2023 | Мухаммадросул | 234

Ассалому алайкум! Биз тўйлар учун шириной тайёрлаймиз. Шундай ходисалар рўй беради, масалан: Тўй учун 10 кг ширинлик олишади, биз тўй қилувчини танимаймиз хам айрим холларда. Тўйхонадаги хизматчилар айтади биз чиқариб юборамиз. Тўй қилгувчи уўа куни ёки эртасига пулини ўша хизматчилар орқали бериб юборишади. Айрим тўй қилганлар бепарволиги, ёки тўйда сарфи кўпайиб пул бера олмайди. Орадан хатто 6-7 ой ўтиб пул беришади. Агар берган вақтимиздаги ширинликни нархи эссимизда турса ўша эски нархда оламиз пулини. Айрим холларда икки йил ўтиб кетади ва бизни эсимизда берган вақтимиздаги ширинлик нархи унутилади. Агар шундай холда хозирги кундаги нархда олсак бўладими? Биз у олган одам билан уша пайтда, мана шунча берасиз деб совдолашмаймиз, махсулотни чиқариб юборамиз, чунки ўша кунги нархни тўйхона хизматчилари ўзлари билади ва тўй қилгувчидан олиб қолишади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай савдо дуруст эмас. Савдо тўғри бўлишининг энг асосий шартларидан бири бу маҳсулот нархи аниқ келишиб олинишидир. Сотаётган нарсангизнинг нархини келишмай асло харидорга бериб юборманг. Бордию бериб юборсангиз ва маҳсулотни харидор ишлатиб юборган бўлса ўша бериб юборган кунингиздаги бозор нархини оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat