Ассалому алайкум! Мен ўқитувчи(репититор)бўлиб ишлайман. Ишим ўзимга жуда ёқади. Фақат бир нарсага бошим қотди. Аср, шом намозлари пайти дарсда бўламан. 5-10 минутга чиқиб намоз ўқиб келай десам болалар дарс соатига пул тўлашади, дарсдан кейин қолиб ўтиб берай десам бошқа гуруҳларим келишади.
– Ва алайкум ассалом! Намозни бундай сабаблар билан қазо қилиш асло жоиз эмас. Ўқувчилар билан келишув қилаётганда муайян пайтда 5-10 дақиқалик танаффус қилишингиз мумкунлигини шартлашинг. Валлоҳу аълам!