Ассалому алайкум! Мен бир лўлига садақа деб пул бердим. Кейин у менга сени кўролмийдиган хотин бор у сени дуо қилган деди. Мен ундан буни сўрамасам хам шунақа гаплар айтиб кетти. Шу дуони ечиш 7 нонни пулини берсанг ўша пулни қолим билан айлантириб ўнг чўнтангингга солиб қўяман шунда ишинг юришиб кетади деб мендан яна 30.000 пул олди қандай ишониб, пул берганимни ўзим хам билмай қолдим. Кейин у пулга тупуриб пулни йиртди мен пул керакмас ўзингда қолаверсин деб кетвордим. Билмасдан ширк қилиб қўймадимми деб қўрқяпман. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Фол ширклигини билардим. Лекин у фол эмас бу, фолга борманглар деганига лаққа ишондим. Устоз мени холатим қандай бу ҳолатда мен озимни алдангандай ҳис қилдим бунақа ниятим йўқ эди.
– Ва алайкум ассалом! Бундайларга садақа бермаслик, сафсаталарига қулоқ тутмаслик керак. Хато иш қилибсиз. Валлоҳу аълам!