Ассалому алайкум! Мен кийимимни қўлда ювиб, сўнг қуритишга ёйиб қўйдим. Хонамга келиб қарасам қўлим териси азгина шилиниб қон тери изларига кичкина тангадек жойга ёйилибди. Кийим ҳўл бўлгани учун қон излари кўрмадим. Шу кийимимни қайтадан ювиб олишим керакми, нопок бўлиб қолмадими?
– Ва алайкум ассалом! Кийимга теккани аниқ бўлса қайтадан ювинг. Валлоҳу аълам!