Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз

23:00 / 18.05.2023 | ... | 466

Ассалому алайкум! Мен 26 ёшдан бошлаб намоз ўқишни бошлаганман ва орада ўқилмаган қазо намозларимни ҳисоблаб, тахминан 76,000 ракат қазо намозини ўқиганман. Ўша пайтда билмаганим сабабли ниятда фақат "қазо қилган намозимни" деб ният қилганман. Энди буларни қайта ўқишим керакми? Чунки мен айнан қайси намозни қазосини ўқишни ният қилаётганимни аниқ айтмаганман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайси намознинг қазоси эканини тайин қилиб қайта ўқишингиз керак. Ўқиган намозларингиз нафл бўлган. Аммо асло ўксинманг. Аллоҳ таоло сизга яхшиликни ирода қилибди. Шу ҳолат сабаб бўлиб шунча нафл ўқишга муваффақ бўлибсиз, зиммангиздаги фарзларни ҳам ҳудди шу каби етказиб олсангиз охиратда энг улуғ мартабаларда бўласиз инша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat