- Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқишига бир дақиқа қолган бўлса ҳам намозни фарзини ўқиш керак. Баъзи ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким қуёш чиқишидан олдин бир ракъат ўқиса қуёш чиққандан кейин бир ракъатини ўқиса бамдодни топибди” деганлар. Мазҳабимиз уламолари бир ракъатини тополмаса қазосини ўқисин деганлар. Айтмоқчи бўлганимиз шу ҳолатда ҳам намозни ўқисин. Валлоҳу аълам!