Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ушбу савол беришим боиси, қўшнимизнинг магазинлари бор. Бу ерда олдинлари чўчқа гўшти, ароқ ва шунга ўхшаган шариат ҳаром қилган нарсаларни сотар эдилар. Бу нарсаларни сотиш гуноҳлигини айтган эдик, гуноҳидан қўрқиб сотмай қўйди. Бир эшон бобо "магазиндаги чакки (сузма)ни сотиш ҳам мумкин эмас. Бу сутдан тайёрланган нарса, оқликни сотманг" дебди. Магазин эгаси мендан сўраган эди, жавобини билолмадим. "Интернетдан қидириб кўрай" дедим ва топа олмадим. Устоз шу саволни жавобини сиздан кутиб қоламиз. Аллоҳ сизу бизни Ўз паноҳида асрасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сут ва унинг маҳсулотларини бемалол сотаверсинлар. Сузма сотиш мумкин эмас, деган гап шариатга тўғри келмайди. Ҳаром нарсаларни сотмай катта иш қилибдилар. Аллоҳ таоло ҳалол савдоларига барака берсин!