Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мендан қарзи бор одам 11 минг бериши керак эди ва у менга қарзи ўрнига машинасини берди ва "11 га сотилади" деди. Мен рози бўлиб машинани олдим ва сотгани бозорга олиб чиққан эдим 10 минга зўрға сотилди. Шунда қолган 1 мингни мен олишим жоизми ёки олмаслигим керакми? У одам "биз келишганмиз, энди қанчага кетган бўлса ҳам сиз рози бўлгансиз" демоқда. Шу масалада ёрдам берсангиз Устоз. Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби масалаларда икки тараф ҳозир бўлиши керак.