Ассалому алайкум! Даллолликда икки томондан ҳам ҳақ олса бўладими? Масалан, релторлар уй сотилганда уй эгасидан ҳам, харидордан ҳам ҳақ олса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бир тараф билан (мисол учун, уй эгаси билан) келишув тузганидан сўнг ўша келишилган иш (уйни сотиб бериш) унинг зиммасидаги вожибга айланади. Келишувга биноан зиммасида вожиб бўлиб турган ишни (уйни сотиб бериш) бажариши учун бошқа бир томондан (харидордан) пул талаб қилиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!