Ҳадис ва Ҳаёт, 5-жуз, 255-бетда:
"Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий солаллоҳу алайҳи васаллам: "Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортагиз ҳам тирсагин итга ўхшаб, ёймасин", дедилар".
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ит икки кафти ва чиғаноқларини ерга қўйиб ётади. Намозхон бундай қилмаслиги керак. Кафтларини қўйиб, чиғаноқларини кўтариб туриши лозим".
Шу китобнинг 296-бетида, намознинг суннатлари айтилган 27-бандда "Аёл киши саждада қорнини икки сонига, тирсак (чиғаноқ) ва билакларини ерга теккизиши" дейилган. Ҳазрат, менга бу икки маълумотнинг ўртасида фарқ бордек туюлмоқда. Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
*Аёл кишиларга шундай ўқиш бошқа ҳадисда айтилган. Буни ёш болалар ҳам билишади.