Ассалому алайкум! Мен Университетда ўқийман. Дарсимиз соат 13:00да бошланади. Квартирам ўқиш жойидан узоқроқда. Пешин намозини ўқиб йўлга чиқсам дарсларга кечикиб боряпман. Саволим шундан иборатки намозни ўз вақтидан олдин ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намозни вақти кирмасдан ўқиб бўлмайди. Чунки намоз вақтининг кириш, унинг саҳиҳ бўлишига шарт ҳисобланади. Вақти кирмасдан ўқилган намоз қабул бўлмайди. Тақвим бўйича киргандан кейин ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!