Ассалому алайкум! Мен бугун 7:20 да турибман ва 7:24 гача тахоратнинг 4 та фарзини қилиб чиқдим ва бомдод намозининг икки ракат фарзини ўқидим. Қуёш намоз вақти 7:32 эди мен намозимни 7:29 да тугатдим. Намозим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқишининг бошланиши 7:32 деб кўрсатилган бўлса, демак қуёш бундан аввал намозни ўқиб тугатибсиз. Бу дуруст. Валлоҳу аълам!