Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алоҳида яшамоқчиман

17:49 / 19.05.2023 | Maryamxon | 382

Ассалому алайкум! Оилалиман турмуш ўртоғимни яхши кўраман. Аммо оилада қайнонам билан умуман чиқишаолмаяпман. Улар тарафидан жуда кўп тухматларга дучор бўлдим. Кўп ҳолатлар бўлди. Ҳозир эса ота уйимдаман. Сўрамоқчи бўлганим мен оиламни бузилишини ҳоҳламайман. Фарзандим бор. Аммо қайнонам билан ҳам яшашни истамайман. Саволим шуки. Мен турмуш ўртоғимга алоҳида яшашликни ва оиламизни сақлашликни сўрасам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ҳаққим борми шуни сўрашга? Оилада иккита ўғил ва мени турмуш ўртоғим кичик ўғиллар. Қайнонам овсинимдан рози ва уни мендан яхшилигини. Мани кўришни ҳам ҳоҳламасликларини кўп такидлайдила.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга гувоҳ бўлмаганимиз учун бирор тавсия бера олмаймиз. Шаръий жиҳатдан эрнинг аёл олдидаги мажбурияти уни қулфланадиган битта хона билан таъминлашдир. Бутун бошли ҳовли ёки квартира олиб бериш эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat