Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20да, шу вақт оралиғида кўплаб пул олди берди қилганман, ёдимда қолганини қайтарганман баьзилари ёдимдан кўтарилиб қолгандек хис қиляпман ўзимни. Шу вазиятда нима қилсам бўлади? Кимдан қанча қарзим борлигини ёки йўқлигини аниқ айта олмайман лекин шубхам бордек. Бирон ерга эхсон қилиб ёки бошқа иш орқали қутилсам бўладими шу шубхадан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда ўзганинг ҳақи сизда қолиб кетганига ҳужжат-далил бўлмаса, гумонингиз шунга ғолиб келмаса, бундай ўй-ҳаёлларга эътибор қаратиш лозим эмас. Бу васвасага олиб бориши мумкин. Валлоҳу аълам!