Ассалому алайкум! Устозлар дўстим чет элда ўқийди. У сўраб беришимни илтимос қилди. Айтишича унинг християн дўстлари бор экан. Агар дўстларини ота-онаси вафот этса дафн маросимида қатнашса бўладими?
Ва алайкум ассалом!
Бўлади, лекин эътиқодий урф-одатларига қатнашмасин. Улар каби черковга бориш, чўқиниш, ўқиган нарсаларига амийн дейиш кабиларни қилмасин. Валлоҳу аълам!