Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Психогенетика ҳақида

23:20 / 14.03.2022 | Guliston | 7350

Ассалому алайкум! Бир танишим психогенетик марафонида қатнашаётган еди ва бу фан Қурьон ва ҳадислар ўрганишингизда енг керакли илм деб қизиқтириб қўйди. Дарсларига қўшилиб ешитиб кўрдим ва психогенетик аёлнинг исломга зид, ёт сўзларни айтаётганини сездим. Улар психогенетикани ислом билан боғлаган ҳолда ўзгача фалсафа билан ўргатаётганларининг ва оятларни нотўғри талқин қилаётганларининг гувоҳи бўлдим. Айтишича инсонлар 80% генетика билан яшашар екан. Бу марафоннинг номи "Янги мен" бўлиб, бу илмни ўрганиб, амал қилган инсон бутунлай бошқа одамга айланар екан ва яна биз ота-боболаримизнинг хато-гунохлари ижрочиси еканмиз. У аёл тасаввуфнинг тўртинчи босқичида еканлар ва агар хоҳловчилар бўлса кейинги тренингларида тасаввуфдан дарс беришлари мумкинлигини айтдилар. Ўзи шарьий илмга ега емас, мадраса ёки исломий даргоҳларда таҳсил олмаган ҳолда, жуда катта оммага чиқиши тўғрими? Чунки уларнинг изидан кўп аёллар ергашяптилар. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар сиз айтгандек бўлса, ўрганиб кўриш керак. Шариатга зид бўлса, асло бормаслик лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat