Ассалому алайкум! 1). Мени қийнаб келган савол шуки келин бўлган хонадоним спиртли ичимликлар билан шуғулланишади. Оилавий даромад хам шундан келади. Шу уйда еб ичиб яшаяпмиз. Биз келинларга хам гунох ёзиладими? Бу хорам хисобланадими? 2) Юздаги хол ва шунга ўхшаш нарсани кўриниши хунук бўлгани учун олдирса гунох бўлмайдими? Аллох берган хуснни ўзгартиришга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Уларни топишини ҳаммаси ҳаромдан бўлиб, сизда ҳалолдан келадиган жойингиз бўлса уларникидан еманг. Агар ҳалолдан келадиган жойи бўлмаса ўлиб яшашга кифоя қиладиган даражада ейишингиз мумкин.
2). Шариатимизда айбни кетказиш жоиз. Бор чиройни янада зиёда қилиш жоиз эмас. Сиздаги ҳолат айб даражасидами ёки йўқми шунга эътибор қаратинг. Валлоҳу аълам!