Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гунох қилиб қўйдиммикан?

10:40 / 20.05.2023 | Shakhida Karimova | 445

Ассалому алайкум! Бир неча ой муқаддам битта дугонам бир йигити билан беникох яшашни бошлабди. Улар ижарада турар эдилар. Дабдурустдан дугонам телефон қилиб қолди: биз кўчада қолдик ёрдам беринг, бизга ижарага уй керак деб қолди. Айтишича уй бекаси билан келишолмай буларни хайдаб солибди. Майли, дедим. ёнимизда бўш уй бор эди. Эгаси билан гаплашиб, ўртага тушиб, уй нархини арзонлаштириб, ўша дугонамни йигити билан опкелдим. Улар хурсанд, яшашяпти. Аммо мен уйланиб қолдим: Уларга қийин вазиятда ёрдам бердим, бу учун менга ажр борми ёки гунох? Чунки беникох яшаятганларга мен шароит қилиб берганим гунох эмасми? Уларни зинода яшашларига шерик бўлиб қолмадимми? Агар шундай бўлса энди мен нима қилай? Уларни ажратиб юборсам шерикликдан чиқаманми? Никох хақида оғиз очсам дугонам эшитишниям истамайди. Илтимос, нима қилишим кераклигини тушунтирсангиз, қилғиликни қилиб қўйиб энди роса қўрқаяпман. Уларни хар кўрганимда устимга уларни гунохлари ёғилаятгандай туюлаверади. Алхамдулиллах, 5 вақт намоз ўқийман, аммо бу масалада ожизман. Тўғри йўл кўрсатизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар беникоҳлиги аниқ бўлса гуноҳига шерик бўлиб қоласиз. Сиз уларни никоҳланиб олишига даъват қилинг. Зора шу билан зинога чек қўйилса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat