Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

21:22 / 16.11.2022 | Гарик | 562

Ассалому алайкум! 1. Бир дўстим бор, 1-2 ҳолда пулга жуда муҳтож бўлиб қолганимда қарз олганман. Вақти келиб қайтариб бермоқчи бўлсам олишга унамаябди. Мен сенга Оллоҳ розилиги учун ёрдам бердим, студентсан пул мендан кўра сенга кўпроқ керак дейди. Лекин мен ундан қарз сифатида қайтариб бериш ниятида олганман. Бунинг хукми қандай? 2. Яқин оғайниларимиз орасида 5-10 минг ёки 20-30 минг пулимиз баъзи баъзида бир биримизга бериб турамиз сўраб қолган пайтларда мисол учун дўконга кирганда ё бошқа шу майда харажатларда. Масалан мендан бирор дўстим 20 минг сўм олса мен қайтиб сўрамайман мен хам олсам қайтиб бермайман бу орамизда одат бўлиб қолган. Бунда бировнинг ҳаққини йейиш аломати йўқми? Агар бўлса нима иш тутиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Рози бўлса қайтаришингиз шарт эмас.

2). Ўзаро розилик билан бўлса жоиз. Аммо бунга одатланмаган афзал. Баъзи инсонлар йўқ дейишга уялганидан бераётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat