Ассалому алайкум! Бир йил олдин яқин қариндошимдан узоқ муддатга 10 000$ қарз олиб, яқин дўстимнинг бизнесига шерик бўлганман. Ва дўстим ҳозиргача қўшган маблағимдан ҳар ойлик фойдани бериб келади. Орада 2000$ маблағ зарур бўлиб қолиб, берган маблағимдан олдим. Ҳозир дўстимнинг бизнесида 8000$ лик улушим бор. Шу билан бирга 10 000$ қарзим ҳам турибди. Лекин уни ҳозирча қайтаришимни сўрашмаётган. Олинган пулни эса шерикчилик бизнесига тикилган. Шу ҳолатда закотни бериш менга вожиб бўладими ёки қарзимни узгунимча "абаротдаги" пулдан ҳақдорни закот беришини ўзи кифоя қиладими? Чунки, мен у пулни қачондир қайтаришим аниқ. Шунинг учун у берган киши бу пулни закотини чиқаради. Ёки, Қарз бергани учун у ҳам, бир йил шерикчилик бизнесида "абарот" қилиб, фойда олганим учун мен ҳам алоҳида алоҳида закот беришим керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?
Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас.
Сиз аҳли илмга мурожаат қилиб қилаётган шерикчилигингиз шариатга мувофиқлигини текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!