Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

16:00 / 20.05.2023 | Dilnura | 296

Ассалому алайкум! 20 ёшимдан намоз ўқишни бошладим 22 ёшимда турмушга чиққанимдан кейин қайнонам гуноҳларингни ман бўйнимга оламан намоз ўқима хомиладорсан деб намоз ўқишимга рухсат бермадила. Кимнингдир гуноҳини бошқа одам ўзига олиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай бўлиши мумкин эмас. Қилинган ишнинг гуноҳини биров ўзига олиши қилган кишини ўша гуноҳдан озод қилмайди. Қилган киши барибир гуноҳкор бўлади. “Гуноҳ менга” деган киши ҳам айтгани гапига яраша жазо олади. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :

قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ۝

...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat