Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бегона аёлга массаж олиш

15:50 / 20.05.2023 | Нодиржон | 842

Ассалому алайкум! Мен муссофирман, россияда ишлайман. Белим жуда қаттиқ оғрийди. Белимни даволаш учун бегона аёл массаж орқали даволайман дегани учун шу аёлда массаж олобман. Бу ишим билан гунохкор бўлабманми йўқми билмадим. Бошқа даволаш йўлини топмаёпман. Бегона аёл авратларимни кўргани учун мен гунохкор бўлобманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўляпсиз. Номаҳрам аёлга шу ишни қилдиришингиз ҳалол эмас. Бу амалиётни эркак кишиларга қилдириш мумкинку.

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". 
Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
(Табароний ва Баҳақийлар ривояти).

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني 

Бошқа бир ҳадисда:
“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat