Ассалому алайкум! Мен Мусулмонман ва 5 маҳал намоз ўқийман. Лекин менда бир "муаммо" бор. Бир кишига кўнгил қўйганман, у ҳам мени жуда қаттиқ яхши кўради. Бу иш ёмон эканлиги, Аллоҳ томондан ман этилганлиги ҳақида яхши биламиз, шунинг учун орамизда ҳеч қандай яқинлашув ва ёмон ишлар бўлмади. Қўлимиздан келгани фақатгина ҳиссиётларимизни оғзаки изхор қилиш. Бу ҳиссиётга қарши курашишга ҳаракат қилдим лекин барибир ўхшамади чунки кўглим унга қаттиқ боғланиб қолган. Айтаётган гапларим ноодатий ва жирканч туйилиши мумкин лекин буни мен эмас кўнглим танлади ва у инсонга соф ва тоза кўнгил қўйдим. Айтингчи, ўз жинсингиздаги инсонга кўнгил қўйиш ҳам гуноҳми гарчи у билан ман этилган ишларни қилмасангиз ҳам?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу «муаммо»ни ўз вақтида пайқаб савол йўллаб тўғри қилибсиз. Сиздаги ушбу ҳис, яъни эркакларга бўлган мойиллик умумбашарий ахлоқ жиҳатидан ҳам, шариат жиҳатидан ҳам жирканч ва ҳаром амалдир. Сиз дарҳол ўша инсон билан муомалани тўхтатинг. Ўзингиздаги бу ҳисни кучайишига асло, асло йўл қўйманг. Шайтон сиздаги бу ҳолатни “икки эркак бир-бирига биродарларча муҳаббат қўйса бўлади-ку” деб алдаб қўймасин. Аллоҳга тақво қилинг. Лозим бўлса рухшуносга учраб даволанинг. Валлоҳу аълам!