Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба ҳақида билиш

13:08 / 29.05.2023 | Oyatillo | 699

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқийман Аллоҳга шукур лекин гуноҳ қилиб иш қилиб қўйябман. Ёшимга нисбатан нафсим билан кураша олмаябман. Қўл зиносини қилиб қўйябман, лекин тавба қилябману лекин тавбам узоққа бормай яна гуноҳимни такрорлаб қўйябман. Бундай тавба қилишим жуда ҳам кўп бўлди ва жуда кўп буздим. Саволларим шундаки 1) Аллоҳ мени кечирадими ..? 2) Гуноҳ иш қилаётган вақтларимда намозларим қабул бўлмаётганмиди (аҳир намоз қабул бўлса ёмон ишлардан қайтарадику...?) 3) Тавбаларимни базигиларида Аллоҳга қасам бошқа қилмайман деб бир неча ойдан сўнг яна ҳаром иш қилдим. Аллоҳ мени кечирармикин, чунки жуда кўп қасам ичдим. 4) Менга бир дуо ёки амал одат ўргатинг. Мен бу гуноҳ ишимдан қайтай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиган намозларингиз зиммадан адо бўлган. Аммо намоз ўқиб туриб фаҳшдан тийила олмаган бўлсангиз, демак намозингизни тўкис адо этмагансиз. Уни тўкис адо этиш ҳаромдан четда бўлиш билан бажарилади.
Кечалари таҳажжуд намозида Аллоҳдан бу гуноҳни ташлашга муваффақ қилишини ёлвориб сўранг. Такрор ва такрор сўранг. Гуноҳнинг аччиғини, унга берилажак азобни тафаккур қилинг. Аллоҳнинг азобига дучор бўлганларни кўриб ибрат олинг. Гуноҳга ундовчи сабабларни йўқотинг. Ҳеч қачон ёлғиз қолманг. Бўш вақтингиз қолмайдиган даражада кўп ишларни кун тартибингизга киритиб олинг.
Ҳаргиз Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфиратидан ноумид бўлманг. Ҳар қанча катта гуноҳга ботган бўлсангиз ҳам ўзингизни тавбага уринг. У зот ҳеч қачон тавба қилган бандасининг сўровини рад этмайди. Тавбасини албатта қабул қилади. Аллоҳ таоло “Фурқон” сурасида марҳамат қилади:

 إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُوْلَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

70. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Юқоридаги оятдан «Мазкур гуноҳларни қилганлар тамоман умидларини узар эканлар-да» деган маъно чиқиб қолмаслиги учун ушбу оятда тавба эшиги доимо очиқлиги баён қилинмоқда. Ўша уқубатдан мустасно бўладиганлар ҳам бор экан. Ундай одамлар қаторига
«…ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса», ўша киради.
Яъни қилган гуноҳидан тамомила қайтса, иккинчи бор қилмаса, иймон келтириб, мўмин бўлса ва иймон тақозосига кўра солиҳ амал этса, мазкур азобга дучор бўладиганлардан мустасно бўлади. Вақтида қилган хатосини англаб, тавба этган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган бандаларни Аллоҳ таоло муносиб тақдирлайди.
«…бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур».
Аллоҳнинг файзини, марҳаматини қаранг! Яратган бандаси нонкўрлик қилса, Унга ширк келтиришдек улкан зулмни амалга оширса, Унинг амрига исён қилиб, одам ўлдирса ёки зино қилса-ю, сўнгра тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, унинг гуноҳларини савобга алмаштириб қўйса! Бундан ҳам ортиқ мағфиратлилик, бундан ҳам ортиқ раҳмлилик бўладими?!
«Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир.
Бўлмаса, тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирмас эди.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
«Абу Фарва Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
– Айтинг-чи, бир одам ҳамма гуноҳларни қилган бўлса, каттаю кичигини қўймаган бўлса, тавба қилса бўладими? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Исломга кирдингми?! – дедилар. У:
– Ҳа! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Яхшиликларни қилавер. Ёмонликларни тарк эт. Аллоҳ сенга ҳаммасини яхшилик қилиб беради, – дедилар. У:
– Алдамчиликлариму фожирликларимни ҳамми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳа! – дедилар.
У такбир айтиб («Аллоҳу Акбар!!!» деб), қайтиб кетди. Кўздан кўринмай қолгунча такбири эшитилиб турди».
Лекин бундай ҳолга эришиш учун тавба ҳақиқий бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат келаси оятда яна бир бор таъкидланмоқда:

 وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَإِنَّهُ يَتُوبُ إِلَى اللَّهِ مَتَابًا۝

71. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир.
Тавба қилиш гуноҳга афсус-надомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни қайтармасликка дилда қаттиқ аҳд қилинади. Кейин бу аҳд дилда тасдиқланади. Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта экани унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ – яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Чунки гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир. Шунинг учун тавба ҳам амалсиз бўлмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat