Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намозидан олдин бажариладиган ишлар

21:10 / 20.05.2023 | Sherzod | 493

Ассалому алайкум! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Савол: Шу ва шунга ўхшаш Аср намозидан олдин деган ҳадислар келса, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабида кирадиган аср вақтидан олдинги вақтни ҳисобини оламизми ёки Ҳанафий мазҳабимиз бўйича асрдан бир неча дақиқа олдинги вақтни ҳисобини оламизми (гарчи қолган мазҳаблар бўйича аср вақти кирган бўлса ҳам)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу намоз аср вақти киришидан аввал эмас, балки аср вақти кирганидан сўнг, асрнинг фарзидан аввал ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat