Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳсий ҳудуд.

14:32 / 21.05.2023 | Mamlakat | 598

Ассалому алайкум! Ҳар бир шахснинг ўз шахсий ҳудуди бўлади. Шу қаторда аёлни ҳам. Телеграм тармоғида профилим эримга уланган. Назорат қилиб туради. Шахсий нарсаларимга тегманг дугоналарим билан суҳбатимни ўқиманг деб илтимос қиламан. Лекин у барибр ўқийди ҳаммасига аралашади. Мен сенинг ҳар битта ишинга аралашишга билишга ҳаққим бор дейди. Шу даражада майдалашиб ҳар битта гапимни анализ қилишга ҳаққи борми шунчали?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон бошқа бир инсоннинг телефонини ёки бошқа бирор шахсий буюмини унинг изнисиз титкилаши, текшириши ва тафтиш қилиши жоиз эмас. Бу исломда қораланган жосуслик ҳисобланади. Эр ҳам хотини устидан бундай ҳуқуққа эга эмас. Магарам бирор жиддий шубҳа пайдо бўлса, фасоднинг олдини олиш учун текшириб қўйиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat