Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бир фарзандим бор ва ҳомиладорман турмуш ўртоғим мендан 6 ёш катта ва қайни укам 4 ёш катта бир уйда бир том остида яшаймиз. Фарзандларимиз бор лекин уй масаласи сал чатоқ яни фақатгина ётоқхонамиз бор болларимиз билан бир хонада ухлаймиз. Бундан ташқари қайнота иккита келиннинг ўртасидаги хонада ётади. Қайнона умуман бошқа хонада келинлардан узоқроқдаги хонада ётади. Қайни ука қайни ака номаҳрам биз ҳар куни бир эшикдан кириб чиқамиз бир ҳаммомдан фойдаланамиз. Бу ишлар қанчалик жоиз? Қайнота қайни ука қайни ака келинлар бир эшикдан кириб чиқса ўғиллар тунги сменада ишлаган пайт келинлар қайнота билан ёнма ён хонада бир том остида қолишса ?
– Ва алайкум ассалом! Тезроқ ҳаммомни ва уйга кириш-чиқиш эшигини алоҳида қилиш керак. Бундай яшаш фитнага олиб боради. Валлоҳу аълам!