Ассалому алайкум шайх хазратлари Оллох килаётган ишларизда рози булсин сизга бир савол беришга ижозат берсангиз. Оиламдаги, яъни эр хотин уртасидаги келишмовчилик хакида сиздан маслахат сурамокчи эдим. Бошка илимли одамлардан сурашни, сиримни кучага чикишини, мени куриб танишларини хохламайман. Агар эримни айбларини сизга айтсам гийбатга кирмаса саволимни юборар эдим, албата ниятим оиламни саклаб колиш. Олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ниятингиз жуда ҳам яхши. Агар эрингизнинг айбларини менга ҳам айтмай, ўзига айтиб, ўша айбларни бартараф қилишини шарт қилиб ярашиб кетсангиз яна ҳам яхши бўлади.