Ассалому алайкум! Менда анчадан бери доимий равишда оз миқдорда мазий келиб туради. Билишимча шу ва шунга ўхшаш касаллиги бор бўлган одамнинг бир намозга олган тахорати агар ўз ихтиёри билан бузмаса кейинги намозгача етар экан. Саволим шуки айрим ҳолларда намоздан 1-2 соат олдин тахорат олишимга тўғри келиб қолади, бу вақт ичида мазий келиб қолса унда тахорат олинадими?
– Ва алайкум ассалом! Соҳиби узр деб бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмайдиган кишига айтилади. Соҳиби узр ҳар намоз вақти учун таҳорат олади. Намоз вақти чиқиши билан эса унинг таҳорати синади. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/586