Ассалому алайкум! Ғусл қилиб чиққанимдан сунг қулоғимни тозалаш максадида бир тоза латтача билан артгандим. Кейин қарасам озроқ(хирароқ кўринишда) қон теккан экан, аммо қулоғимдан қон чиққани йўқ. Кейин уйлаб қолдим қилган ғусл синдими деб, лекин хар эхтимолга қарши тахарот олмоқчи эдим. Бироқ эсимдан чикиб, нафл намоз ўқиётганимда эсимга тушиб қолди ва намозни бузмаслик мақсадида давом эттирдим. Шу холатда тўғри иш қилдимми? Агар синган бўлса ўша намозни қазосини ўқиб олайми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша қон оқадиган даражада кўп бўлса таҳорат синган. Валлоҳу аълам!