Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомни тахорати бузилиб қолса

14:02 / 21.05.2023 | Шавкат Насиров | 547

Ассалому алайкум! Намоз вакти имомни тахорати бузилиб қолса ва у намозни тарк этса иқтидо қилиб турганлар нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида бундай дейилган:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ أَصَابَهُ قَيْءٌ أَوْ رُعَافٌ فَلْيَنْصَرِفْ فَلْيَتَوَضَّأْ، ثُمَّ لِيَبْنِ عَلَى صَلَاتِهِ وَهُوَ فِي ذَلِكَ لَا يَتَكَلَّمُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Гарчи ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. 
Абу Ҳанифанинг наздида ташаҳҳуддан кейин самовий бетаҳоратлик етса ҳам, таҳорат қилиб келиб, салом бериш лозим бўлади, чунки у кишининг наздида намозхон намоздан ўз амали билан чиқиши фарздир. Шунингдек, «салом» лафзини айтиш вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммаднинг наздида эса қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорида ўтиргандан кейин таҳорати кетиб қолса, намоз ўз-ўзидан тамом бўлади.
Янгидан бошлаш афзалдир. 
Чунки намозни бошқатдан ўқиш хилофнинг олдини олади.
Бу ҳолда имом ўринбосар қўяди. Бошқани ўз жойига тортади.
Намозда имомнинг таҳорати кетиб қолса, бурнини ушлаб туриб, ўрнига бошқа одамни тортиб, имом қилиб қўйиб, чиқиб кетади. Шунда одамлар, имомнинг бурни қонаб таҳорати кетди, деб ўйлайдилар. Имом эса гумондан холи бўлади.
Бир имомнинг ўрнига намоз ичида иккинчи имом ўтиши жоизлигига Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир неча марта имомлик ўрнини бўшатиб берганлари далилдир. Ўша ривоятлардан бирини намуна сифатида келтирамиз.

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَبَا بَكْرٍ أَنْ يُصَلِّيَ بِالنَّاسِ فِي مَرَضِهِ، فَكَانَ يُصَلِّي بِهِمْ. قَالَ عُرْوَةُ: فَوَجَدَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي نَفْسِهِ خِفَّةً فَخَرَجَ فَإِذَا أَبُو بَكْرٍ يَؤُمُّ النَّاسَ، فَلَمَّا رَآهُ أَبُو بَكْرٍ اسْتَأْخَرَ، فَأَشَارَ إِلَيْهِ أَنْ كَمَا أَنْتَ، فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حِذَاءَ أَبِي بَكْرٍ إِلَى جَنْبِهِ، فَكَانَ أَبُو بَكْرٍ يُصَلِّي بِصَلَاةِ رَسُولِ اللهِ  وَالنَّاسُ يُصَلُّونَ بِصَلَاةِ أَبِي بَكْرٍ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморлик чоғларида Абу Бакрга одамларга намозга ўтишга амр қилдилар. Бас, у уларга намозга ўтиб турди. Урва: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида енгиллик сезиб, чиқдилар. Абу Бакр одамларга имомлик қилаётган эди. Абу Бакр у зотни кўриб, орқага тисарила бошлади. У зот унга «Жойингда туравер», деб ишора қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг ёнига, унга тенглашиб ўтирдилар. Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига, одамлар Абу Бакрнинг намозига эргашиб намоз ўқидилар», деди».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Имомнинг таҳорати кетганда ўрнига бошқа кишини тортиб қўйишига Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда ўринларига Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуни тортиб қўйганлари ва Али розияллоҳу анҳунинг бурунлари қонаб кетганда ўринларига бошқа одамни тортиб, имом қилиб қўйганлари далилдир.
Сўнгра таҳорат қилиб, ўша ерда намозини тамомлайди ёки якка намозхонга ўхшаб жойига қайтади.
Таҳорат қилган жойида намозини келган жойидан давом эттириши, орага кўп амал тушиб қолмасин, деган мақсадда бўлади. Ўрнига қолган имом намозни ўқиб бўлганини билса, шундай қилади.
Намозда таҳорати кетиб қолган якка намозхон ҳам таҳорат қилган жойида намозини ўқиб олади ёки аввал намоз ўқиётган жойига қайтиб, келган жойидан намозини давом эттиради.
(Ўрнига қолдириб кетган) имоми (намозидан) фориғбўлганбўлса, (ўзи намозини тугатиб олади).
Бўлмаса, қайтибкелиб (унга иқтидо) қилади.
Яъни ўзи ўрнига қолдириб кетган ўша имомга иқтидо қилиб, намозни давом эттиради.
Муқтадий ҳам шунга ўхшайди.
Намозда таҳорати кетиб қолса, бориб, таҳорат қилади. Имом намозни тугатган бўлса, ўша ерда, тугатмаган бўлса, қайтиб, унга иқтидо қилган ҳолда давом эттиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat