Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мад лозим

07:55 / 18.04.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 3917
Мен тажвидда мад лозимни 6 ҳаракат чўзилади ва 1 ҳаракат - бармоқ билан саналгандаги бир бармоқни букиш учун кетадиган ўртача вақтга тенг деб ўрганганман. Бу илмни чуқурроқ ўрганиш мақсадида бошқа манбаларга мурожаат қилдим: 1. “Тажвид”(2002) китобида мад лозимни 4 алиф чўзмоқ вожиб, 2. “Иккинчи муаллим”(2003) китобида 4 алиф миқдорича чўзиш вожиб, 3. “Тажвид”(2006) китобида 6 ҳаракат чўзиш шарт, 4. “Тажвид қоидалари”(2011) китобида 6 ҳаракат миқдорида чўзиш вожиб деб ёзилган. Яна шу 4чи китобда 1 алифни 2 ҳаракатга тенглаштирилган. Агар шундай бўлса, 1чи ва 2чи китобларда мад лозимни 8 ҳаракат чўзиш вожиб бўлиб қолмоқда. Савол: 1. 1 алиф неча ҳаракатга тенг? 2. Мад лозимни неча ҳаракат чўзиш вожиб? 3. 2 ҳаракатни вақт ўлчови бирлигида 1 секундга тенглаштирса бўладими(бир русча китобда шундай деб ёзилган, менимча янада аниқлик киритиш учун бўлса керак)?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Тажвид илмига оид китобларнинг аксариятида мадларнинг чўзилиш миқдори икки ёки тўрт алиф, деб келтирилган. Аслида эса, мадларнинг чўзилиш миқдори ҳаракат билан ўлчанади. Фақатгина табиий мадни бир алиф (яъни, икки ҳаракат) миқдорида чўзилади, деб айтиш жоиз. Қолган мад турларининг барчаси (тўрт, беш ёки олти) ҳаракат билан белгиланади. 2. Бу мад чўзилишидаги сабаб лозим сукун бўлиб, доим бир хилда чўзилгани ҳамда у барча қиротларда чўзилиши лозим деб топилгани учун «лозим» дея ном олган. Ҳукми билиттифоқ 6 ҳаракат чўзиш вожибдир. 3. Бир ҳаракат ёпиқ турган бармоқни ўртача тарзда очиш ёки очиқ бармоқни ёпиш билан ўлчанади. Бир ҳаракат миқдори деганда битта ҳаракатли ҳарфни ўқишга кетган вақт миқдори тушунилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat