Ассалому алайкум! Сахарлик килган кунларим чанкаб колаябман шу сабабли ётишдан олдин ният килиб сахарлик килмасам хам буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Саҳарлик қилиш суннат амалидир, фарз эмас. Саҳарлик қилмасдан ният қилса ҳам рўза дуруст бўлаверади. Хусусан саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлса, ҳатто бир хўплам сув ичиш деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!