Ассалому алайкум! Мен 0.5 ставкада давлат корхонасида ишлаб магистратурада таҳсил оламан. Қонун бўйича менинг иш вақтим 9:00дан 13:00 гача, лекин бизнинг маъмурият ярим ставкалигига қарамасдан ўқишим бошлангунча 15:00 гача ишда бўлишимни талаб қилади, баъзида шанба ёки якшанба кунлари уйдан онлайн ҳам ишлайман. Мени саволим шундан иборатки, мен кун бўйи ишхонада бўлиб ўқишимнинг талабларини диссертатсия, мақолаларимни ёза олмаяпман, лекин ишхонада доим ҳам иш бўлмайди, баъзан кун бўйи ҳеч нима қилмасдан отиришим керак, шу вақт мобайнида ишхона компютеридан бекор отиргандан кўра оқишим бўйича фойдаланиб турсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Давлат корхонасига қарашли техника ва жиҳозлардан шахсий мақсадларда фойдаланишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!