Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ички либос

00:00 / 24.12.2010 | eski savollar | 3552
Ассалому алайкум. Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Мени қийнаётган савол бор. Саволни очиқ бермоқчиман.Бизни турмуш қурганимизга кўп бўлгани йўқ. Эрим мендан яширинча беҳаё видеофильмлар кўришини ётоқда мендан одамни ҳирсини уйғотадиган ярим-очиқ, юпқа матодан тикилган ва баданни очиб турадиган ички либослар кийишимни талаб қилишидан биламан. Сезишимча аёлини бундай ички либосларда кўриш уни роҳатлантирар экан. Савол: Эрим учун ўшандай ички либосларни ётоқда кийиб берсам бўладими? Демоқчиман, мен беҳаё видеофильмлардаги аёллар қаторига кириб қолмайманми? Умуман ички либоснинг қандайлиги муслима аёлга қандай аҳамияти бор?Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр хотин орасида бундай нарсаларга рухсат бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat