Ассалому алайкум! Бухороданман, хотинимни уч талоқ қилган эдим, ажралиш тўғрисида ариза ҳам берганман у билан яшашни хохламайман мени устимдан ариза ёзиб ҳамма камчилигимни ишхонамгача айтиб юрип бемани ишларни қилиб юрипти тўғри ўзимни ҳам айбим бор ким яхши аёлга уч талоқ беради. лекин қариндошларим уйимдагилар бунга қарши лекин талоқни нималигини билмайдими билсаям бепарволик қиляптими икки фарзандинг учун яша дейла ман фарзандларимга ҳамма шароитини қилиб бераман, қарайман лекин онасига талоқ бериб қайтариб олиш ниятим йўқ шунга нима қилишимни билмаяпман ота онам қариндошларимга қандай тушинтирай. Бирлаштирмоқчи одам ҳам гуноҳкор бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бирга яшашга йўл йўқ. Иддасини ўтиргунича нафақаси сизни зиммангизга вожиб. Кейин фарзандларингиз шаръий балоғатга етгунича нафақасини қилиб турасиз. Валлоҳу аълам!