Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин-куёв ҳақида фатво сўраб

00:00 / 24.01.2007 | eski savollar | 2627

Ассалому алайкум ҳурматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Аллоҳ сизни мусулмонлар бахтига саломат қилсин. Биз сиздан сўраётган фатвони (масалани) ечишга қодир одам топа олмаганимиздан мурожаат қилмокдамиз. Бу масалага фатво берасиз деган умидда қолувчи ихлосманд шогирдларингиз. Сиздан сўрайдиган масаламиз. Бир йигит бир хотин билан беш йил яшаб фарзанд кўрмабди. Кейин ажрашибди Иккинчи марта турмушга чиқмаган қизга уйланибди. Лекин илгари турмуш қурганлигидан 2-келинга хабар бермаган. Иккаласи 9 ой яшаб фарзанд кўрмаган шу вақт ичида йигит касал эканлигини ҳам врачлар аниқлаган. Уни касали фарзанд кўрмаслик экан ва жинсий алоқадан кейин хотинидан қон келиб таҳорат ушатиши оғир бўлиб жуда қаттиқ касал бўлар экан. Қачонки шифокорга бориб даволанса яхши бўлар экан. Бу даволаниш 4-5 бор қайталанган. Ҳозирги вақтда келин мен сиз билан яшамайман касал экансиз, фарзанд кўрмас экансиз, мен фарзанд кўришни истайман деб отасиникига кетиб қолганига бир йил бўлди. Ҳозиргача келинга куёв жавобини бермай келаяпди. 

Куёв сўзи: Мени халқ олдида касал деб обрўйимга текганинг учун 2500$ берасан. Кейин жавобингни бераман ёки мен билан яшайсан деди. 

Келин сўзи: Берган махрингизни қайтиб бераман жавобимни беринг дейди, берган махри 800$ га тенг ораларида шаръий никоҳ бўлган лекин давлат ЗАГСидан ўтмаган. Ҳурматли шайх ҳазратлари агар малол келмаса жавобини фирдавс686@рамблер.ру электрон почтасига жўнатсангиз, чунки биз ҳали унчалик интернет тармоғида олий даражада фойдаланиш мақомига етганимизча йўқ. Ҳурмат ва эҳтиром ила Қирғизистон давлатида яшовчи шогирдларингиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу тажриба асосида айтилган гап. Ёмон она яхши қиз тарбиялай олмаслиги эътиборидан шундай дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat