Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мийқот ҳақида

18:02 / 21.05.2023 | Muhammad | 901

Ассалому алайкум! Ҳозирда биз Жеддаҳ шахрида яшаб ишлаб келмоқдамиз. Сизлардан Миқот ҳақида бир савол сўрамоқчимиз биз бу ерга камида 1 йилга келганмиз ҳозирда муқим ҳисобидамиз шунга доим умра қилмоқчи бўлсак уйдан эҳром ўраб ният қилиб чиқаяпмиз бу ишимиз тўғрими? 2. Бир марузада эшитдик 03.02.2023 кундаги Жума марузасида агар биз Мадинга борсак ёки катта миқотдан ташқарига чиқадигон бўлсак қайтишда миқотга кириб умрани ният қилишлик керак бўлади деяпти. Бу ерда ўзбеклар жуда кўп илтимос ушбу марузани эшитиб кўринглар ва бизга Аниқ маълумот бера оласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Маккаликнинг Жиддага бориб, қайтишида эҳромга кириши лозимми?

Саҳиҳ қавлга кўра, Жидда шаҳри мийқотдан ташқарида эмас. Унинг ўзи ё мийқот, ёки мийқот ичкарисида деб саналади. Шунинг учун Жиддага бориб, қайтаётганида ҳаж ёки умрани ният қилмаган маккалик (ёки Маккада вақтинча яшаб турган) кишининг у ердан эҳром боғлаб келиши лозим эмас («Фатҳул-Қадийр», «Фатово Тоторхонийя»). 

Ҳилл ёки мийқот аҳлининг эҳромсиз ҳолатда Маккаи мукаррамага бориши жоизми?

Ҳарам ҳудудидан ташқарида, мийқот ҳудудидан ичкарида яшовчи кишиларни ҳилл аҳллари дейилади. Бундай кишилар ҳаж ёки умра ниятидан бошқа мақсадда Маккаи мукаррамага борсалар, эҳромга киришлари лозим эмас. Мийқотнинг ўзида яшовчи кишилар учун ҳам ҳукм шундай («Фатово Тоторхонийя»). 
Шу боис жиддалик кишилар ўз заруратлари билан қайта-қайта эҳромсиз ҳолда Маккаи мукаррамага бориб келаверадилар.

Офоқий кишининг ҳилл ҳудудига эҳромсиз ҳолатда кириши

Офоқий, яъни мийқотдан ташқарида яшовчи киши ҳилл ҳудудига кирса, лекин Маккаи мукаррамага бориш иродаси бўлмаса, унга мийқотдан эҳромсиз ҳолатда ўтиш жоиздир («ад Дуррул-мухтор»). 

Офоқий кишининг аввал ҳиллга, кейин Маккаи мукаррамага кириши

Агар офоқий аввал Маккаи мукаррамани ирода қилмай ҳилл ёки мийқот ҳудуди (масалан: Жидда шаҳри)га боришни мақсад қилса, унинг мийқотдан эҳромсиз ҳолатда ўтиши жоиз. Чунки унинг аввалги мақсади Маккаи мукаррамага эмас, балки ҳилл ҳудудига боришдир. Борди ю, офоқийда ҳилл ёки мийқот ҳудудига киргандан сўнг Маккаи мукаррамага бориш истаги туғилиб қолса, у ҳолда:
а) агар у турган еридан ҳаж ёки умра қилиш ниятида Маккаи мукаррамага боришни ирода қилса, унга Ҳарам ҳудудига киришдан олдин эҳром боғлаш вожиб бўлади. Акс ҳолда, зиммасига жарима сифатида бир қурбонлик сўйиш лозим бўлади («Раддул-муҳтор»); 
б) агар у турган еридан Маккага (ҳаж ёки умрадан ташқари) бирор зарурат юзасидан боришни мақсад қилса, унга эҳромли ҳолатда бўлиш шарт эмас. Бундай суратда офоқий гўё ҳилл аҳли ҳукмида бўлиб қолади. Ҳилл аҳли эса ҳаж ёки умра ниятидан бошқа мақсадда Маккаи мукаррамага борсалар, эҳромга киришлари лозим эмас («Жавоҳирул фиқҳ», «ад Дуррул-мухтор», «Ғунятун-носик», «Минҳатул-Холиқ»).  
Агар офоқийнинг мақсади Маккаи мукаррамага бориш бўлсаю, лекин у ерга боришдан олдин ҳилл ёки мийқот ичкарисида бир икки кун туришни ирода қилса, у ҳолда унга мийқотдан эҳром боғлаб ўтиш вожибдир («Бадойиъус-санойиъ», «Фатово Тоторхонийя», «ал Баҳрур-роиқ», «Ғунятун-носик»). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat