Ассалому алайкум! Мен Саудияда ишлайман. Алҳамдулиллаҳ яқинда Умра зиёратига бориб келдим. Умра зиёратига ўзим учун ният қилиб миқотта эҳромга кирдим. Манзилга боргандан сўнг ўзим учун ҳам вафот этиб кетган бир қанча яқинларим учун ҳам Кабатуллоҳни тавоф қилдим. Вафот этган яқинларим учун ҳар бирига фақат 7 марта тавоф қилиб ундан сўнг икки ракат нафл намозини ўқидим ва савобини уларга бағишладим. Саволим шуки мени улар учун қилган амалларим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз нафл тавоф қилиб унинг савобини яқинларингизга бағишлабсиз. Бу жоиз амал. Валлоҳу аълам!