Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирик одамга жаноза ўқиш

17:42 / 21.05.2023 | Shahnoza | 553

Ассалому алайкум! Бир танишимиз бир пайтлар бирга ишлаган 2 шериги билан гап талашиб қолиб юз кўрмас бўлиб кетишган. Танишим қиблага қараб 3 марта Аллоху Акбар деб уларни жанозасини ўқибди. Қайсидир домла "агар кимдир билан юз курмас бўлиб кетсанг қиблага қараб 3 марта Аллоху Акбар деб жанозасини ўқиб қўй" деб айтган экан. Мен хали хеч бир домланинг маърузаларидан бундай гап эшитмаганман, ва мен бундай килиш кераклигига ишонмадим. Шунга нима дейсиз, бундай иш қилиб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тирик одамга жаноза ўқиш йўқ. Ўша домла бу гапни мажозий маънода айтган бўлиши керак. Икки мўмин бир-бири билан 3 кечадан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
(Мусулмон) кишига ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, бу ҳам юз ўгириб кетади, у ҳам юз ўгириб кетади. Икковининг яхшироғи саломни бошлаганидир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломда биров билан сўкишиш, уришиш, жанжал қилиш гуноҳ ҳисобланади. Бандачилик қилиб, уришиб, жанжаллашиб, гуноҳкор бўлиб юрганларнинг бир-бирларига нисбатан адоват сақлаб, аразлашиб юришлари гуноҳ устига гуноҳдир. Жаҳлдан тушиб, ўзларига келишлари учун уришган тарафларга уч кун муҳлат берилган. Ўша муҳлатдан кейин ҳам аразлашиб, бир-бирини кўрганда юз ўгириб кетиш ҳаромдир. Ўртада юзага келган ноқулай ҳолатдан чиқишни ўз бўйнига олиб, қарши томонга биринчи салом берган одам яхши одам бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat